Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 22 сентябр куни соат 14:00 ларда “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда “Дамас” автомашинаси 3 нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашинада техник носозлик юзага келиб, у қаршиқатнов қисмига чиқиб кетган. Шу пайт йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқароларга урилиб, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Жабрланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳозирда ҳодиса бўйича суд-тиббий ва техник экспертиза тайинланган бўлиб, ЙТҲнинг аниқ сабаблари юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар