Тошкентда Spark иштирокида пиёда билан ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Spark иштирокида пиёда билан ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 27 сентябрь куни соат 20:30 ларда Темур Малик кўчасида содир бўлган.

1998 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётганида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда жароҳат олган ва ҳайдовчининг ўзи ҳам енгил шикастланган. Иккаласига ҳам шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар