Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тадбир ўтказилди. “O‘zenergoinspeksiya” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси назорат тадбири давомида якка тартибдаги тадбиркор Х. Б. га тегишли савдо дўкони тармоққа рухсатсиз уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳаракат электр таъминоти корхонасига 772,9 миллион сўмлик зарар етказди. Бу ҳолат нафақат иқтисодий йўқотиш, балки энергетика тизимининг барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар тадбиркор томонидан қилинган рухсатсиз уланишнинг сабабларини аниқлаш, ҳамда зарарни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги барча тадбиркорлар ва аҳолига энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар келгусида шундай қоидабузарликларнинг олдини олиш, тизим хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий йўқотишларни камайтиришга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!