date

Крипто операциялари орқали ноқонуний даромад топган тўрт фуқаро қўлга олинди

Крипто операциялари орқали ноқонуний даромад топган тўрт фуқаро қўлга олинди
Навоий вилоятида 104 млрд сўмлик (8,62 млн АҚШ доллари) ноқонуний криптовалюта айланмаси фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Оператив-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази маълум қилди. Таъкидланишича, айбдорлар криптовалюта операцияларини ноқонуний тарзда амалга оширган.

Текширув “Хавфсиз кибермакон” ва “Долзарб 20 кун” акциялари доирасида олиб борилди. Оператив-қидирув департаменти, Киберхавфсизлик маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги ходимлари биргаликда иш олиб борди. Натижада, тўрт нафар фуқаро — 1990, 1993, 1998 ва 1999-йилларда туғилган шахслар қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, улар Оне Пайментс ва П2П Траде иловалари орқали ўзга шахсларга тегишли банк карталарини улаб, криптовалютани пулга айирбошлаш билан шуғулланган. Шу йўл билан улар 104 млрд сўм айланма амалга ошириб, катта миқдорда ноқонуний даромад топишган.

Қидирув тадбирлари чоғида уларнинг қўлидан 68 та пластик карта, 12 та мобил қурилма, 8 та СИМ-карта ва 2 та компьютер ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Крипто операциялари орқали ноқонуний даромад топган тўрт фуқаро қўлга олинди