date

Бухорода 4,5 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатган цех фош этилди

Бухорода 4,5 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатган цех фош этилди

Бухоро шаҳрида жойлашган “B. E.” масъулияти чекланган жамиятга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.

Назорат тадбири вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган. Дастлабки ҳисобларга кўра, газ таъминоти тизимига етказилган моддий зарар 4 миллиард 524 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговгача бўлган текширув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан қонуний чоралар кўрилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 4,5 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатган цех фош этилди