Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида якка тартибдаги тадбиркор М.Д.га қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ҳисоблагич ўрнатилмаган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.
Назорат тадбири “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 17 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар