date

Порага ботган департамент ходимлари АҚШ доллари билан қўлга тушди

Порага ботган департамент ходимлари АҚШ доллари билан қўлга тушди

Давлат тузилмаларидаги коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилаётган бир пайтда, Тошкент вилоятида йирик пора олган департамент ходимлари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати расмий ахборотида маълум қилинди.

Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон тумани бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳри бўлимининг катта тезкор ходими 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. Тезкор тадбир Бекобод шаҳрида ўтказилган.

Улар фуқарога Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини “ижобий ҳал қилиш”ни ваъда қилган. Бундан ташқари, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖга нисбатан ўтказилган камерал солиқ текширувларини “ноқонуний” деб топишга ваъдалар берган.

Терговга қадар аниқланган далилларга кўра, ушбу икки ходим илгарироқ ҳам айнан шу шахсдан 108 минг доллар пора олгани маълум бўлган.

Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора олишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган. Суд уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чорасини қўллашга қарор қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Порага ботган департамент ходимлари АҚШ доллари билан қўлга тушди