date

“Метрога кирмадим,пулим қаерга кетди?” – АТТОдан расмий жавоб

“Метрога кирмадим,пулим қаерга кетди?” – АТТОдан расмий жавоб

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг банк карталаридан олиб борилган тўловлар бўйича шикоятлар тарқалди. Хусусан, айрим фойдаланувчилар метрога кирмаган бўлса-да, карталаридан маблағ ечиб олингани ҳақида хабар беришди.

Шу муносабат билан ATTO компанияси расмий баёнот тарқатиб, мазкур ҳолатга ойдинлик киритди. Қайд этилишича, 2024 йил 16–30 сентябрь кунлари Тошкент метрополитенининг “Буюк Ипак йўли” бекатидаги тўлов ускуналарида техник муаммолар кузатилган. Шу сабабли ўша вақтда амалга оширилган айрим сафарлар бўйича тўловлар автоматик тарзда қайд этилмаган ва ўз вақтида қайта ишланмаган.

Компания баёнотига кўра, айни вақтда айнан ўша муддатда амалга оширилган реал сафарлар учун тўловлар банк карталаридан ушлаб қолинмоқда. Яъни, фақат ҳақиқатда бажарилган поезд сафарлари учун тўлов қайд этиляпти.

ATTO бундай жараёнда ҳеч қандай ортиқча маблағ ечиб олинмаётганини таъкидлади. Тўлов жараёни барча тўлов тизимлари орқали амалга оширилган сафарларни таҳлил қилиш ва автоматик ҳисоблаш тизими асосида юритилмоқда.

Компания шунингдек, фуқароларни ҳар қандай ноаниқ ҳолат юзасидан расмий ATTO иловаси ёки колл-маркази орқали маълумот олишга ва мурожаат қилишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Метрога кирмадим,пулим қаерга кетди?” – АТТОдан расмий жавоб