Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича бир неча жойда текширувлар ўтказилди.
Ҳазорасп туманида “H.P.” ишлаб чиқариш кооперативи масъуллари экин ер майдонидаги сув насоси ва бошқа жиҳозларни электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 504,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Шунингдек, Чиноз туманида фуқаро Н.А. хонадонида ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 150,8 миллион сўмлик токни ўзлаштирган. Олтиариқ ва Бағдод туманларида фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан 157,1 миллион сўмлик ноқонуний уланишлар қайд этилди. Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар