Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган “М.М.C.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида йирик миқдорда газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди.
“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда аниқланишича, шохобчадаги газ ҳисоблагич ускунасига ташқи аралашув бўлган ва муҳрлар бузилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу қоидабузарлик натижасида давлат газ таъминоти корхонасига 2 миллиард 944 миллион сўмлик зарар етказилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар