Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаси тарқатишга уринган икки шахс қўлга олинди.
Уларнинг бири — 2000-йилда туғилган, илгари ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этган шахс бўлиб, у ўзининг жиноий шеригидан 971 грамм “Катинон” синтетик моддани олиб, уни бўлиб-бўлиб сотиш вақти режалаштирилган пайтда ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Қонунга кўра, бу каби оғир жиноят учун гумондорлар 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар