date

Пахта теримида мажбурий меҳнат учун 8 мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта теримида мажбурий меҳнат учун 8 мансабдор жавобгарликка тортилди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳоким ўринбосари Н.Жумаева томонидан хотин-қизлар фаолларига пахта теримига одам жалб қилиш топшириқ бергани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан расман тасдиқланди ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида жарима қўлланди.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Н.Аминова ҳам шундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарликка тортилди.

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси доимий мониторинг олиб бормоқда.

Бу йилги мавсумда ҳозиргача:

  • 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланган,

  • 8 нафар мансабдор шахсга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилган,

  • 1400 дан зиёд фуқарога шартнома асосида ишга жойлашишда кўмаклашилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳар қандай шаклда тақиқланган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган шахслар қонун олдида жавоб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Пахта теримида мажбурий меҳнат учун 8 мансабдор жавобгарликка тортилди