Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси юртимизга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
2008-йилда туғилган А.М., 2018-йилда туғилган З.О. ва Ф.О., 2020-йилда туғилган И.О., ҳамда 2023-йилда туғилган Т.С.ларни Ўзбекистонга олиб келиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Челябинскдаги Бош консулхонаси, вилоятнинг Васийлик ва ҳомийлик маркази билан ҳамкорликда болаларни топшириш жараёнини ташкил этди.
Улар 11-октябрь куни “Yekaterinburg – Тошкент” рейси орқали ватанга қайтарилди.
Расмий маълумотга кўра, ҳозирда болаларнинг соғлиғи яхши, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар