date

Қашқадарёда ноқонуний “свет” ишлатган хўжалик фош бўлди

Қашқадарёда ноқонуний “свет” ишлатган хўжалик фош бўлди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида фаолият юритувчи “О.Д.” фермер хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳолат “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.

Хусусан, фермер хўжалигига қарашли сув насослари рухсатсиз тарзда электр тармоғига уланиб, ҳисоблагичсиз тарзда электрдан фойдаланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу билан электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 477 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ноқонуний “свет” ишлатган хўжалик фош бўлди