Солиқ қарзига бефарқ бўлманг ...

Жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистонда солиқ қарздорлигини ундириш бўйича 22 773 та ижро ҳужжати бажарилиб, 312 млрд. 742 млн. сўм ундирилди. Мазкур ҳужжатларнинг умумий қиймати 627 млрд. 212 млн. сўмни ташкил этган. Жумладан, "К.К. МЕНОР" МЧЖдан 9 млрд. 542 млн. сўм солиқ қарзи ундирилиб, давлат буджетига йўналтирилди. Шунингдек, қарздорларга тегишли 80 млрд. 219 млн. сўмлик 467 та мол-мулк хатланиб, шундан 28 млрд. 170 млн.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида, солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 627 млрд. 212 млн. сўмлик 22 773 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, шундан амалда 312 млрд. 742 млн. сўм ундирилган.
Масалан, Бюронинг Элликқалъа туман бўлим иш юритувидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор "C.C. MENOR" МЧЖдан давлат фойдасига жами 9 млрд. 542 млн. сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 9 млрд. 542 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилган.
Бундан ташқари, қолдиқдаги ижро ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорларга тегишли 80 млрд. 219 млн. сўмлик 467 та мол-мулклар хатланиб, шундан 28 млрд. 170 млн. сўмлик 59 таси аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…