Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3‑синф қизни зўрлади

1 дақиқа ўқиш393
Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3‑синф қизни зўрлади

Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида 16 октябрь куни манзил колониясидан қочган 1994 йилда туғилган маҳкум мактабдан қайтаётган 3‑синф ўқувчисини зўрлаган, деб Uz24 хабар берди.
Вилоят ИИББ маълумотни тасдиқлади ва ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, 31 ёшли маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 119‑моддаси 4‑қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумотларга кўра, маҳкум аввал ҳам жинсий жиноят учун судланган — у 2018 йилда Фарғона вилоятида Жиноят кодексининг 118‑моддаси (номусга тегиш) бўйича 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.
2024 йилда суд қарори билан жазонинг қолган 9 йил 2 ой қисмини ўташ учун манзил колониясига ўтказилган, аммо у ердан қочиб кетган.

Қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўрлик ишлатиш жинояти учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?