21-октябрь куни кечки соат 22:31 да Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган қурилиши ҳали тугалланмаган бинонинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар ходимлари воқеа жойига атиги 8 дақиқа ичида — 22:39 да етиб борган ва 13 дақиқалик курашдан сўнг ёнғин соат 22:52 да қуршаб олиниб, 22:58 да батамом ўчирилган.
Расмий хабарга кўра, ёнғин натижасида қурилаётган бинонинг ертўла қисмида сақланаётган қурилиш материаллари ёниб зарарланган. Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг сабаблари ва зарарнинг аниқ миқдори бўйича тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар