Самарқандда эркак ҳомиладор хотинини тириклай кўмди – суд ҳукми эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш579
Самарқандда эркак ҳомиладор хотинини тириклай кўмди – суд ҳукми эълон қилинди

Самарқандда эркак ҳомиладор хотинини тириклай кўмди – суд ҳукми эълон қилинди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида аёлини тириклай чуқурга кўмган эркакка суд ҳукми ўқилди. “Дарё” манбаси томонидан ўрганилган суд ҳужжатларида кўрсатилишича, жиноятни 1995 йилда туғилган А.Н. содир этган.

У 2019 йилда Э.Э. билан расмий никоҳдан ўтган ва уч нафар фарзандли бўлишган. Оилада доимий жанжал ва зўравонлик кузатилган. 2021 йил апрель ойида, эр уйга маст ҳолда келган ва аёлини калтаклаб, уни чуқур қазишга мажбурлаган. Қазилган чуқурга аёлни тушириб, устидан тупроқ ташлаб, ҳатто “Жигули” автомобилини ҳам қўйган.

Уч кун овқатсиз ва сувсиз ётган аёл ҳушини йўқотган. Ўзига келганида эса яна таҳдид, зўрлик ва мажбурлаш давом этган. Суд ҳужжатларига кўра, эр аёлни итни ўлдириш орқали қўрқитган ва яна ўша чуқурни кўмишни буюрган.

Аёл орадан йиллар ўтибгина — 2025-йил 2-феврал куни навбатдаги жанжал ортидан ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Суд жараёнида у турмуш ўртоғига моддий даъвоси йўқлигини билдирган, бироқ суд жиноят оғирлигини инобатга олган.

Натижада, А.Н. Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 3 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?