date

Фарғонада боғга қўй кириши можарога айланиб, инсон ҳаётига зомин бўлди

Фарғонада боғга қўй кириши можарога айланиб, инсон ҳаётига зомин бўлди

Фарғона вилоятида боғдаги қўйлар сабаб содир бўлган оддий келишмовчилик фожеали оқибат билан якунланди. 5 ноябрь куни Ўзбекистон тумани “Қораёзбобо” маҳалласига қарашли Маллахон қишлоғида 38 ёшли З.М. қўшниси билан жанжаллашиб, оғир зарбалар оқибатида ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, марҳум ўша куни ўз боғини текшириш учун чиққан. У ерда қўшнисига тегишли қўй дарахтларни синдириб юрганини кўриб, эътироз билдирган. Айтилишича, бу оғзаки тортишувга айланиб, кейин жисмоний можарога ўтган. 1985 йилда туғилган А.Ҳ. исмли қўшни тош олиб, З.М.нинг орқа мияси, юзи ва бош қисмига зарб берган. Оқибатда эркак жойидаёқ вафот этган.

Манба маълумотича, марҳум беш нафар фарзанднинг отаси бўлган. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Таъкидланишича, мазкур воқеа бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан оғир тан жароҳати етказиш, инсон ўлимига сабаб бўлган ҳолларда) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шахсан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Навоий вилоятида содир бўлган қотиллик жамиятда катта таҳликани келтириб чиқарганди — эркак собиқ турмуш ўртоғи ва унинг ота-онасини юк машинаси билан босиб, ваҳшийларча ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада боғга қўй кириши можарога айланиб, инсон ҳаётига зомин бўлди