date

Қашқадарёда мўъжиза: бир она бир йўла тўрт қиз туғди!

Қашқадарёда мўъжиза: бир она бир йўла тўрт қиз туғди!

Қашқадарё вилоятида камдан-кам учрайдиган воқеа рўй берди — Китоб туманида яшовчи Дилфуза Баҳриддинова бир йўла тўрт нафар қизалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, онага Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида кесарча кесиш амалиёти орқали жарроҳлик йўли билан туғруқ амалга оширилган.

Дилфуза Баҳриддинова ва унинг турмуш ўртоғи Жасур Мақаев бугунга қадар беш нафар қиз фарзандни тарбиялаб келаётган эди. Энди эса уларнинг хонадонлари тўққиз қизли оилага айланди.

Эгизак қизалоқлар ҳар бири соғлом, аммо вазн жиҳатдан бир оз кичиклиги сабабли ҳозирча шифокорлар назоратида парваришланмоқда. Улар халқаро тиббий протоколлар асосида парвариш олишмоқда.

Қизалоқларнинг таваллуд маълумотлари қуйидагича:
– Биринчиси – 1,4 кг, бўйи 37 см;
– Иккинчиси – 1,45 кг, бўйи 38 см;
– Учинчиси – 1,6 кг, бўйи 40 см;
– Тўртинчиси – 1,4 кг, бўйи 37 см.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатлар жуда кам учрайди ва шифокорлар учун ҳам катта масъулиятни талаб қилади.

Ҳозирда она ва қизалоқларнинг аҳволи барқарор, уларга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда мўъжиза: бир она бир йўла тўрт қиз туғди!