date

Наманганда тўй кортежидан сўнг 25 ҳайдовчи гувоҳномасиз қолди

Наманганда тўй кортежидан сўнг 25 ҳайдовчи гувоҳномасиз қолди
Наманган вилоятида тўй кортежи иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Ўрганишлар давомида 50 нафар ҳайдовчи дрифт ҳаракатларини бажаргани, қарама-қарши йўналишга чиққани ва транспорт воситалари ҳамда пиёдалар учун хавф туғдиргани аниқланган. Айрим ҳайдовчилар бу ҳолатларни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Суд қарорига кўра, энг қўпол қоидабузарлик содир этган 25 нафар ҳайдовчи бир йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди ва уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Қолган 25 нафар ҳайдовчига эса BHM'нинг 5 баравари — 2 миллион 60 минг сўм жарима қўлланилди.

Ички ишлар органлари тўй кортежларида хавфли ҳайдовчиликка йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар давом эттирилишини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда тўй кортежидан сўнг 25 ҳайдовчи гувоҳномасиз қолди