
Бухоро вилоятининг Когон туманида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор тадбири давомида ноқонуний сақланаётган пневматик қурол аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати “Xabar.uz”га маълум қилган.
Тадбир чоғида туманнинг Ниёзи Ҳожи маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро Q.I.ning яшаш хонадонидан 1 дона “Ijevskiy” заводида ишлаб чиқарилган пневматик қурол топилган. Қурол “Изҳ-38” русумли бўлиб, 1959-йилда ишлаб чиқарилган, 4.5 мм калибрли ва 1 нилли ҳисобланади.
Мазкур қурол фуқаро томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз, ҳужжатларсиз яширин равишда сақлаб келингани аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.