date

Тезкор тадбир давомида ноқонуний пиротехника аниқланди

Тезкор тадбир давомида ноқонуний пиротехника аниқланди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Фарғона тумани ИИБ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситалари билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

1999 йилда туғилган, Ёрдон маҳалласида яшовчи А.Э. бошқарувидаги автомобил тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада транспорт воситасида йирик миқдорда пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Жумладан, машинадан турли номдаги 156 дона ва 28 800 дона пиротехника воситалари топилди. Уларнинг умумий қиймати 25 миллион сўмга тенг бўлиб, барчаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар ушбу каби ноқонуний ҳаракатларга қарши курашишда қатъий чоралар кўрилишини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тезкор тадбир давомида ноқонуний пиротехника аниқланди