date

Қашқадарёда қадимий олтин тангаларни сотган фуқаро қўлга олинди

Қашқадарёда қадимий олтин тангаларни сотган фуқаро қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган олтин тангаларни сотишга уринган фуқаро ушланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда амалга оширган операция натижасида фуқаро М.К. 10 дона қадимий олтин тангани 71 миллион сўмга сотган ва шу пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосаларига кўра, бу тангалар 42,74 грамм оғирликка эга бўлиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган. Тангаларда “Nikolay II” ёзуви борлиги уларни тарихий қийматга эга қилишда аҳамиятли бўлади.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қадимий олтин тангаларни сотган фуқаро қўлга олинди