date

Кредит эвазига пул сўраган банк ходими устидан жиноят иши қўзғатилди

Кредит эвазига пул сўраган банк ходими устидан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ҳудудий бошқармаси ходими кредит ажратиш масаласида фуқаро ҳисобидан ноқонуний пул талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шўрчи туманида яшовчи фуқаро банкдан 17 млрд сўмлик кредит олиш учун мурожаат қилган. Бироқ банк ходими кредит таъминоти сифатида қўйилган бино “Электрон баҳолаш” тизими бўйича етарли қийматга эга эмаслигини баҳона қилиб, масалани “ҳал қилиб бериш” учун ундан 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм талаб қилган.

Айнан пора олиш жараёнида банк мутахассиси ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Кредит эвазига пул сўраган банк ходими устидан жиноят иши қўзғатилди