
“Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари давомида ЙПХ инспекторлари томонидан навбатдаги қоида бузарлик аниқланди. Ўрта Чирчиқ туманида транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи тўхтатилиб, жойида текширувдан ўтказилди.
Алкотестер кўрсаткичларига кўра, ҳайдовчининг нафасидаги этанол миқдори 0,387 мг/л ни ташкил этган. Бу эса рухсат этилган меъёрдан — 0,135 мг/л дан деярли уч баравар юқори. Мазкур натижа ҳайдовчининг маст ҳолатда рулга ўтирганини тасдиқлайди.
Ҳозирда воқеа юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга юборилган. Ҳайдовчига 3 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши кутилмоқда.
Тартибот идоралари ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни, ўз ва бошқалар ҳаётини хавф остига қўймасликни яна бир бор эслатмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.