date

Кўп қаватли уй қурилишида 3,5 млрдлик “свет ўмарган” МЧЖ ушланди

Кўп қаватли уй қурилишида 3,5 млрдлик “свет ўмарган” МЧЖ ушланди

Қашқадарё вилоятида ноқонуний электр истеъмоли билан боғлиқ йирик қоидабузарлик аниқланди. “Ўзенергоинспексия”нинг маълум қилишича, Қарши туманида “Н.А.” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуаси электр тармоғига рухсатсиз уланиб олган.

Текширувда корхона узоқ вақт давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлатга етказилган зарар 3 миллиард 517 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. МЧЖнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича қонуний чора кўрилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Кўп қаватли уй қурилишида 3,5 млрдлик “свет ўмарган” МЧЖ ушланди