date

Экологик рейдда ноодатий ҳолат: бузилган тандирнинг пулини ҳоким ўзи тўлади!

Экологик рейдда ноодатий ҳолат: бузилган тандирнинг пулини ҳоким ўзи тўлади!

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида бузилган тандир бўйича муҳокамалар кучаймоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Раҳматилло Раззақов маълум қилишича, рейд вақтида аниқланган ноқонуний жойлаштирилган тандирларнинг бири бузилган ва унинг қиймати туман ҳокими томонидан шахсан ўз маблағидан қоплаб берилган.

Расмийларга кўра, умумий овқатланиш объектларида йўл бўйига қўйилган тандирлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария талабларига зид бўлгани учун уларни кўчириш ёки демонтаж қилиш бўйича кўрсатма берилган. Натижада бир дона тандир бузилган, яна иккита тандир эса ичкарига кўчирилган ҳолда ишлатишда давом этмоқда.

Бироқ туман ҳокимлиги томонидан эълон қилинган видеолавҳада учта турли кўринишдаги тандирларнинг бузилгани акс этгани ижтимоий тармоқларда саволлар туғдирди. Бу ҳолат расмий баёнот ва видеодаги тасвирлар ўртасида тафовут борлигини кўрсатмоқда.

Ҳозирда воқеа кенг муҳокама қилинмоқда ва рейд жараёнидаги тафсилотларга оид қўшимча изоҳлар кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Экологик рейдда ноодатий ҳолат: бузилган тандирнинг пулини ҳоким ўзи тўлади!