date

Электр энергиясини беҳуда сарфлаган 235 истеъмолчига чора кўрилди

Электр энергиясини беҳуда сарфлаган 235 истеъмолчига чора кўрилди

Ўзбекистонда электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича назорат кучайтирилди. "Ўзенергоинспексия" томонидан ўтказилган рейдлар давомида атиги бир кун ичида 235 та истеъмолчининг электр энергиясини беҳуда сарфлагани аниқланган.

Қоидабузарликлар юзасидан жами 59 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган ҳолатлар юзасидан эса қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мисол тариқасида, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган “Д.Д.” МЧЖга қарашли хизмат кўрсатиш объектида кўча ёритгичлари кундузнинг ёруғ вақтида ҳам ёқилган ҳолда ишлаётгани аниқланган. Бу эса электр энергиясидан асоссиз фойдаланиш сифатида баҳоланиб, мазкур жамият раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 100-моддаси бўйича баённома тузилган.

Мутасаддилар энергия ресурсларини тежаш барча истеъмолчилар учун мажбурий экани, айниқса қиш мавсумида таъминот барқарорлигини сақлашда бу масаланинг долзарблиги ошганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Электр энергиясини беҳуда сарфлаган 235 истеъмолчига чора кўрилди