Тошкентда итларни босиб кетган Lacetti ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда итларни босиб кетган Lacetti ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида автомобилда итларни босиб кетган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 09:00 атрофида пойтахтнинг Темиркўр маҳалласи ҳудудидаги ички йўллардан бирида содир бўлган.

Мазкур воқеа юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унинг хатти-ҳаракатлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар