date

Мирободда дахшатли ҳодиса: пиёдани кетма-кет икки машина уриб юборди

Мирободда дахшатли ҳодиса: пиёдани кетма-кет икки машина уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида кечқурун содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳодиса 9 декабрь куни соат 22:30 ларда Ислом Каримов кўчасида қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Yutong русумли электробус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Кучли зарбадан пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилиб тушган ва айни пайтда ҳаракатланиб келаётган Haval русумли енгил автомобиль ҳам уни босиб кетган.

Афсуски, пиёда олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқариш қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мирободда дахшатли ҳодиса: пиёдани кетма-кет икки машина уриб юборди