
Кеча, 9 декабрь куни Жиззах вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси 19 ёшли йигитнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 05:10 лар атрофида Жиззах шаҳар “Хайробод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-047 “Жиззах шаҳар – Дўстлик – Гагрин – М39” автомобиль йўлининг 5-километрида қайд этилган. Маълумотларга кўра, 2006 йилда туғилган, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи ҳайдовчи Nexia-3 автомобилида Олмачи–Хайробод йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган пайтда руль бошқарувини йўқотган.
Шу боис йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган транспорт воситаси Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган “Камаз-53212” юк автомобили билан кескин тўқнашган. Уриниш шиддати натижасида Nexia-3 салонидаги ёш ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олган.
Маълум қилинишича, жабрланган йигит Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали реанимация бўлимига етказилган, бироқ шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай, ўша ерда вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.