date

Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди

Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ бугун, 13 декабр куни соат тахминан 16:30 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 “Тошкент–Душанбе” автомобил йўлида содир бўлган. 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги XCMG юк машинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu автобуснинг орқа ён қисмига урилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автобусда бўлган 2 нафар йўловчига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани билдирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди