date

Уч шаҳарда адвокатлар пора билан қўлга олинди

Уч шаҳарда адвокатлар пора билан қўлга олинди

Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи, муқаддам судланган адвокат 5 минг АҚШ долларини ноқонуний олган пайтида ушланган. Текширувлар давомида у Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлимида кўрилаётган, Жиноят кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан 135-моддани олиб ташлаш ва енгилроқ жазо тайинлатиш эвазига жами 10 минг доллар талаб қилгани аниқланган.

Самарқанд шаҳрида эса маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилаётган иш бўйича суд идораларидаги танишлари орқали ёрдам беришни ваъда қилиб, 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокат Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан дори воситалари билан боғлиқ низо юзасидан жиноят иши қўзғатиб бериш эвазига 1500 доллар олган пайтида ушланган.

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Уч шаҳарда адвокатлар пора билан қўлга олинди