Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса хориждан келтириладиган дори воситалари, тиббий буюмлар шунингдек, тиббиёт асбоб-ускунлари ҳамда мамлакатимизда дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун хом ашёларга нисбатан божхона тўловларидан кенг кўламли имтиёзлар қўлланиб келинмоқда.
Шунга қарамай, мазкур қулайликлардан унумли фойдаланиш ўрнига тадбиркорликнинг сохта йўлини афзал билган айрим устомонлар ҳам учраб турибди-ки, улар божхона назоратидан яширин равишда фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий буюмларни олиб ўтишга уриниб, бу билан нафақат соғлом рақобат муҳитига путур етказишмоқда, балки энг аввало юртдошларимиз саломатликларини хавфга қўйишмоқда, деб ёзмоқда "telegraf.uz" сайти.
Масалан, пойтахтлик Г.Усмонова Деҳлидан қайтаётиб, пойтахт аэропортида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 390 дона кўз учун мўлжалланган дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Истамбулдан қайтган фуқаролар А.Умиров, У.Хамидова, Л.Атоев, Х.Ягмуров, шунингдек Деҳлидан учиб келган А.Тургуновлар ҳам дори воситаларини яширин равишда божхона чегараларидан олиб ўтишга уринган пайтда фош қилинди. Ушбу қонунубзарлик ҳолатларида улар томонидан жами қиймати 4 млн. сўмдан ортиқ бўлган 405 дона дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Туркиядаги сафарини якунлаб, мамлакатимизга келган хорижий фуқаролардан бири В.Содиқ ҳам республикамиз божхона қоидаларини бузишга уринди. У йўловчи божхона декларациясида ҳам, оғзаки сўровлар пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб, 37 дона стоматология пломбаларни олиб киришга уринган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган А.Тухтаевга (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, 150 дона сунъий эшитиш мосламаларини божхона назоратидан яширин равишда олиб киришга урингани фош бўлди.
Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида, ушбу шахс қиймати салкам 153 млн. сўмлик мазкур тиббий буюмларни уларнинг ўрамларисиз олиб киришга ҳаракат қилган. Шу боисдан ҳам дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бўйича мутахассислар мазкур сунъий эшитиш мосламаларини Ўзбекистон Республикасида қайд этилган дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида маълумот бериш ҳамда таҳлил ишлари олиб бориш имкони йўқ деган тўхтамга келишди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган 2016 йилда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 130 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 2,4 млрд сўмдан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 24-моддасига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Сифатсиз, қалбакилаштирилган Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт қилиш тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 8 июнда тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки чиқишлари мумкин.
Бу жараёндаги энг муҳим талаблардан яна бири шундаки, божхона чегаралари орқали шахсий мақсадларда олиб ўтилаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.
“Тошкент Аэро” ИБК
Ахборот хизмати “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”