Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси энг ёш экани маълум бўлди

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси энг ёш экани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этган. Бу мамлакат аҳолиси таркиби нисбатан ёшлигича қолаётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёш бўлган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти 31,1 ёш ва Тошкент вилояти 31 ёш кўрсаткич билан жойлашган.

Навоий вилоятида ўртача ёш 30,1 ёшни, Фарғона вилоятида эса 30 ёшни ташкил этган. Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 29,8 ёш бўлиб, республика ўртача даражасидан юқори қайд этилган.

Андижон ва Хоразм вилоятларида аҳолининг ўртача ёши 29,5 ёшга тенг бўлган. Наманганда 29 ёш, Сирдарёда 28,7 ёш, Самарқандда 28,5 ёш ва Жиззахда 28,4 ёш кўрсаткич қайд этилган.

Энг ёш аҳоли эса Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида яшайди. Қашқадарё вилоятида ўртача ёш 27,7 ёшни ташкил этган бўлса, Сурхондарё вилояти 27,4 ёш кўрсаткич билан республикада энг ёш аҳолига эга ҳудуд сифатида қайд этилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар