date
views 10 830

Қашқадарё вилоятида сўнгги йилларда жами 4700 дан зиёд янги намунавий уйлар қурилди

Қашқадарё вилоятида сўнгги йилларда жами 4700 дан зиёд янги намунавий уйлар қурилди

Қашқадарё вилоятида 2009-2013 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 3 минг 560 уй-жой бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, 1 минг 172 уй-жой қурилди, Бу ҳақда «UzA»га асосланиб «Kun.uz» хабар берди.

Қарши туманидаги Боғобод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Узуннаво массивида қурилиш ишлари якунланган тўқсон икки намунавий уйга эгалари кўчиб ўтди. Улар орасида Улуғбек Ҳаққулов ҳам бор.

- Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, мана шундай, ҳавас қилса арзигулик уй-жойга эга бўлдик, - дейди У.Ҳаққулов. - Бундай турар жойда яшашнинг гашти ўзгача. Айниқса, болаларнинг қувончини кўриб, одамнинг ҳаётга бўлган қизиқиши янада ортади.

Узуннаво массивида барпо этилган мўъжаз стадион, болалар майдончаси, профилактика инспектори ва маҳалла посбони хоналарини ўз ичига олган гузар, тикувчилик цехи, озиқ-овқат дўкони ҳамда сартарошхона аҳолига катта қулайлик яратмоқда.

Фото: uza.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятида сўнгги йилларда жами 4700 дан зиёд янги намунавий уйлар қурилди