Беморлар орқали эҳсон йиғган фирибгар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш427
Беморлар орқали эҳсон йиғган фирибгар қўлга олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент вилоятида беморлар номидан сохта аккаунтлар очиб, эҳсон пулларини ўзлаштирган 1999 йилда туғилган Д.Р. қўлга олинди.
  • У 2025 йил сентябр ойидан бошлаб Telegramдаги турли гуруҳларда оғир касалликдан соғайган шахслар номидан тарқатилган расм ва видеоларга ўз банк карта рақамларини илова қилиб, йиғилган маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

Тошкент вилоятида беморлар номидан сохта аккаунтлар очиб, эҳсон пулларини ўзлаштириб келган фуқаро фош этилди. Қонунбузарлик Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, гумонланувчи қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Д.Р. 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб Telegram мессенжери орқали бир нечта сохта аккаунтлар очган. У турли ижтимоий гуруҳларда аввал оғир касалликка чалиниб, гўёки соғайиб кетган шахслар номидан тарқатилган расм ва видеоларга ўзининг банк пластик карта рақамларини илова қилган.

Беморлар орқали эҳсон йиғган фирибгар қўлга олинди

Шу йўл билан у одамларнинг ишончидан фойдаланиб, эҳсон сифатида юборилган маблағларни тўплаб, уларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ушбу фирибгарлик ҳолати Жиззах шаҳридаги “Заргарлик” маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаати орқали очиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Беморлар орқали эҳсон йиғган фирибгар қўлга олинди

Айни шу каби ҳолатлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилган. Жумладан, Бухоро вилоятида Telegram орқали нуфузли ташкилот раҳбари номидан сохта аккаунт очиб, корхона ва муассаса раҳбарларига “хизмат топшириғи” мазмунида хабарлар юборган шахс аниқланган. Ҳатто ташкилот раҳбарларидан бири фирибгарга ишониб, унинг картасига 8 миллион сўм пул ўтказиб берган.

Шунингдек, айрим ҳолатларда хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғилаётгани ҳақида ҳам фуқаролар огоҳлантирилган. Маълумки, Ўзбекистон фуқароси чет элда вафот этган тақдирда, унинг жасади тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан юртга олиб келинади.

Мутахассислар фуқароларни бундай ҳолатларда ҳушёр бўлишга, шубҳали хабар ва эҳсон сўровларига ишонмасликка чақирмоқда. Ҳушёрлик — фирибгарликка қарши энг кучли қалқондир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?