Мирободда трансформаторда ёнғин юз берди, электр узилди

Мирободда трансформаторда ёнғин юз берди, электр узилди

Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган трансформатор пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Миробод тумани Банакотий кўчасидаги 198-уй манзилида жойлашган 23-23-сонли трансформатор пунктида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, юқори кучланишли кабелда содир бўлган қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан.

Ҳодиса натижасида қуввати 400/6 кВ бўлган трансформатор ишдан чиққан. Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Масъуллар носоз ҳолатга келган трансформатор ўрнига янги трансформатор ўрнатиш, электр тармоғини қайта ишга тушириш ҳамда истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ тиклаш бўйича зарур чораларни амалга оширмоқда.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, электр энергияси таъминотини бугун кечки вақтга қадар тўлиқ тиклаш режалаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар