Зарафшонда сув оқими темирйўл инфратузилмасига зарар етказди

Зарафшон дарёсидаги кучли оқим темирйўл релслари ётқизилган асоснинг бир қисмини ювиб кетиши оқибатида хавфли ҳолат юзага келди. Тарқалган видеотасвирларда темирйўл изи остидаги тупроқ ва тош қатлами сув таъсирида емирилгани акс этган. Ҳозирча воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани, шунингдек, темирйўл қатновига чеклов киритилгани ҳақида расмий маълумот берилмади.
Зарафшон дарёсидаги кучли сув оқими темирйўл рельслари ётқизилган асоснинг бир қисмини ювиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Тасвирларда темирйўл изи остидаги тупроқ ва тош қатлами сув таъсирида емирилганини кўриш мумкин. Натижада рельслар ўрнатилган ҳудудда хавфли ҳолат юзага келган.
Ҳозирча воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани, темирйўл қатновига чеклов киритилгани ёки йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги тўғрисида ҳам хабар йўқ.
Темирйўл инфратузилмасининг техник ҳолати ва зарар кўлами бўйича масъул ташкилотларнинг расмий муносабати кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…