Келин-куёв бўрон туфайли довонда қолиб кетишди

Келин-куёв бўрон туфайли довонда қолиб кетишди
Келин-куёв бўрон туфайли довонда қолиб кетишди

Қозоғистоннинг Чимкентида бўлиб ўтган тўйдан сўнг келин-куёв ва уларнинг бир неча дўсти Байдибек туманига қараб йўл олишди. Бироқ Шабиқ-бел довонида кузатилган кучли бўрон туфайли улар ўз уйларига етиб бора олишмади. “Белларигача” қорга ботган йигит ва қизлар ёрдам сўраб қутқарувчиларга мурожаат қилишди. Бу ҳақда BNews.kz'га асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

«21-февраль куни 08:08да Фавқулодда ҳолатлар бўйича Байдибек тумани бўлимига Чимкентдан Ақтасга йўл олган беш енгил автомобиль ҳақида маълумот келиб тушди, бироқ улар Шибиқ-бел довонида қорга ботиб қолишган. Қутқарув ишларини ўтказиш учун ҳодиса жойига тезкорлик билан Фавқулодда ҳолатлар бўйича бўлим бошлиғи подполковник Канат Ауелбеков ва уч нафар қутқарувчи йўл олди», - дея хабар берди Жанубий Қозоғистон вилояти Фавқулодда ҳолатлар бўйича департаментининг қутқарув бўлинмаси раҳбари Павел Вишенин.
Келин-куёв бўрон туфайли довонда қолиб кетишди

«Трекол» йўлтанламасида ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар довонда беш автомобиль ва олти киши борлигини, улардан беш нафари, жумладан келин-куёв жуда енгил тўй либосларини кийиб олганини аниқлашди. Улар иситиш пунктига олиб кетилди.
Келин-куёв бўрон туфайли довонда қолиб кетишди

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Байдибек туманида 9-15 февраль кунлари 120 киши хавфсиз жойга кўчирилди, “қор асирлиги”дан 41 техника “озод қилинди”.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар