Марғилонда журналистга олти модда бўйича айблов қўйилиб, ҳукм ўқилди

1 дақиқа ўқиш641
Марғилонда журналистга олти модда бўйича айблов қўйилиб, ҳукм ўқилди

Фарғона вилояти судлари маълумотига кўра, 2026 йил 20 январь куни Марғилон шаҳар судида “Антикоррупсия” сайти мухбири бўлиб ишлаган, муқаддам судланган Э.Т.га нисбатан ҳукм ўқилди. У Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айбли деб топилди.

Суд қарорида Э.Т. туҳмат ва ҳақорат, товламачилик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар ҳамда автотранспорт воситалари давлат рақам белгиларига оид жиноятлар бўйича айбдор экани қайд этилган.

Унга ЖКнинг 59–61-моддалари тартибида 3 йил 10 ой жазо белгиланган, шунингдек ЖК 60–61-моддаларига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинганини бекор қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди; Э.Т. 2021 йилда ҳам тергов ёки суд ишларига аралашишга оид модда билан 3 йилга қамалган ва ўшанда “Эффест.уз”нинг собиқ, “Тафтиш.уз”нинг амалдаги мухбири бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?