Фарғонада қарийб 1 млрд сўмлик газ талон-торож қилингани айтилмоқда

Фарғона вилоятида 835,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда “Ў.Б.” хусусий корхонаси раҳбари Б.Б. ва бошқа шахслар Фарғона тумани “Дамкўл” МФЙ ҳудудидаги корхонага қарашли бинода табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган бўлиши мумкинлиги қайд этилди. Натижада 835,7 млн сўмлик табиий газдан қонунга хилоф тарзда фойдаланилгани аниқлангани билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда иш доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг