Истанбулдаги болалар уйида қолган ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилди

Истанбулдаги болалар уйида вақтинча қолган Ўзбекистон фуқароси Ёдгор Ўзбекистонга қайтарилиб, оиласига топширилди. У 1 ёшида онасидан айрилган, кейинчалик отасиз ҳам қолиб, бир муддат қўшнилари қарамоғида яшаган. Кейин Ёдгор Истанбулдаги болалар уйига жойлаштирилган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўрган ҳуқуқий ва ташкилий чоралар натижасида бола ҳоласи ва бувисининг қарамоғига юборилди.
Истанбулдаги болалар уйида вақтинча қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси бўлган Ёдгор Ватанга қайтарилди. Маълум бўлишича, у 1 ёшида онасидан айрилган, кейинчалик тақдир тақозоси билан отасиз ҳам қолган. Шу сабаб, Ёдгор бир муддат қўшнилар қарамоғида яшаган.
Орадан вақт ўтиб, бола Туркиянинг Истанбул шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилган. Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, боланинг тақдири билан боғлиқ масала консуллик назоратига олинган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўрган зарур ҳуқуқий ва ташкилий чоралар натижасида Ёдгор яқин қариндошлари — ҳоласи ва бувисининг қарамоғига юборилди. Ҳозирда у Ўзбекистонга қайтарилиб, оиласи бағрига топширилгани билдирилди.































Изоҳлар 0
…