Беҳаёлик билан қилинган ички кийим рекламаси учун “Lady Eva” дўкони суд жавобгарлигига тортилади

1 дақиқа ўқиш1.3K
Беҳаёлик билан қилинган ички кийим рекламаси учун “Lady Eva” дўкони суд жавобгарлигига тортилади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Lady Eva” кийим-кечак дўконига тегишли ахлоқий меъёрларга зид реклама ролиги жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Видеода ички кийимлар “беҳаё” иборалар билан тақдим этилган бўлиб, бу кўпчилик томонидан миллий ва оилавий қадриятларга зид, одобсизлик деб баҳоланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ушбу рекламанинг жамият ахлоқи ва одоб-ахлоқ меъёрларига мутлақо мос эмаслигини билдирган.

Тегишли хулосаларга таяниб, Рақобат қўмитаси “Lady Eva” савдо дўкони расмий юритувчиси бўлган ЯТТ Шаназаров Шавкат Шаусмановичга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди ва ишни суд органларига юборди.

Эндиликда, ушбу ҳолат бўйича якуний қарорни суд кўриб чиқади. Тадбиркорнинг ҳаракати қонун доирасида баҳоланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?