date

Банк қарзини узолмаган мижознинг юк машинаси мусодара қилинди

Банк қарзини узолмаган мижознинг юк машинаси мусодара қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Наман­ган вилоят бошқармаси томонидан навбатдаги амалий тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳаракатлар суд қарорларини бажариш ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

Жумладан, бошқарманинг алоҳида муҳим ишлар бўйича шўъбаси инспекторлари томонидан суд қарорининг ижросини таъминлаш доирасида қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари кўрилди.

Суд қарорига кўра, фуқаро "Бизнесни ривожлантириш банки" фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ қарзни тўлаши белгиланган. Ушбу қарорни бажариш учун қарздорга тегишли ва гаровда турган юк машинаси (фура) хатлаб олинди ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Мулкни сақлаш, қийматини белгилаш ва кейинчалик уни қонуний тартибда сотиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирда қарздорликни тўлиқ ундириш ва суд қарорини сўзсиз бажариш учун ишлар давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Банк қарзини узолмаган мижознинг юк машинаси мусодара қилинди