date

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи кофе сотган шахс топилди

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи кофе сотган шахс топилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган, илгари бир неча марта судланган фуқаро кучли таъсир қилувчи моддалар таркибига эга маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, у хорижда ишлаб чиқарилган, таркибида “сибутрамин” моддаси мавжуд бўлган “30 Slimming”, “MAX Slimming”, “Keto Coffee” каби маҳсулотларни “Ўрикзор” бозоридаги дўконида сақлаган.

Кўздан кечириш давомида у ерда жами 28 984 дона зарарли маҳсулот топилган. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹ модда 5 қисми асосида жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ТИР-парк ҳудудида хорижлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси салонидан “гашиш” гиёҳванд модда аниқланган. Бу бўйича ҳам Жиноят кодексининг 276 моддаси 1 қисми билан жиноят иши очилган, гумонланувчига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи кофе сотган шахс топилди