Бухоро вилоятида жамият раиси фуқародан пора олаётганда ушланди

1 дақиқа ўқиш401
Бухоро вилоятида жамият раиси фуқародан пора олаётганда ушланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шофиркон туманидаги Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси туман жамияти раиси 500 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
  • 1993-йилда туғилган фуқаро туман ҳокимлигидаги танишлари орқали зиёратгоҳ ва автотураргоҳ атрофидан 20 квадрат метр ер ажратиш ҳамда қурилишга рухсат олиб беришни вада қилган.
  • У аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 168- ва 228-моддалари билан судланган.

Бухоро вилояти Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1993 йилда туғилган шахс қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ушланган фуқаро Шофиркон туманида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман жамияти раиси сифатида фаолият юритиб келган.

Маълум бўлишича, мазкур шахс аввал ҳам қонун билан муаммога тушган: у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) билан судланган бўлган. Шунга қарамасдан, у яна масъул лавозимга тайинлангани жамоатчиликда турли саволларни уйғотмоқда.

Тезкор тадбир материалларига кўра, у туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи таниш-билишлари орқали туман ҳудудидаги зиёратгоҳ ва автотураргоҳ атрофидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 20 квадрат метр ер майдони ажратиб бериш, шунингдек, ўша ерда енгил конструкцияли қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат олиб беришни ваъда қилган.

Айтилишича, ушбу “хизмат”лар эвазига у фуқародан 500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор ҳаракатлар чоғида у пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча бу ишнинг барча жиҳатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда. Бироқ битта нарса аниқ: “таниш-билиш билан битади” деган ишончга суянганлар учун даврлар ўзгаряпти — энди ҳар бир қадамнинг ҳисоб-китоби бор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?