08:20 / 05.03.2017
6 306

Йўловчи қизнинг ҳаётини сақлаб қолган стюардесса

Йўловчи қизнинг ҳаётини сақлаб қолган стюардесса

Ҳаётда юз берган қуйидаги воқеа ажойиб кинофильмнинг сценарийсига асос бўлиши мумкин.

Шелиа Федрик (Shelia Fedrick) америкалик бўлиб, у Alaska Airlines авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлайди. Кунлардан бир кун у Сиэтл шаҳридан Сан-Франциско шаҳрига парвозни амалга ошираётган самолётда ўз вазифасини бажараётганда жулдур кийимли, саросимага тушган 14-15 ёшли йўловчи қиз унинг эътиборини тортди, деб ёзади Даракчи нашри.

Қизнинг ёнида башанг кийинган эркак ўтирарди. “Негадир юрагим нохушликни ҳис қилди”, деб эслайди Шелиа. У қиздан ҳол-аҳвол сўраганда, унинг ўрнига эркак жавоб берди. Бу ҳолат Шелиани шубҳалантирди. Шунда у секингина қизнинг қулоғига “Ҳожатхонага бор, сенга хат қолдирдим”, деб шипшиди. Қиз стюардессанинг хатига жавобан унга ёрдам кераклигини маълум қилди.

Шелиа бу ҳақда учувчиларга маълумот берди, улар эса зудлик билан вазият ҳақида Сан-Франциско шаҳар полициясига ахборот беришди. Самолёт аэропортга қўниши билан полициячилар номаълум эркакнинг қўлига кишан солди. Кейинчалик эркак одам савдоси билан шуғулланиши, қизни сотиш учун олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Шелиа Фредирик ўзининг зийраклиги билан бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди. Ҳозирда йўловчи қизнинг аҳволи яхши, коллежда ўқийди, уни жиноятчилар қўлидан қутқарган Шелиа эса бундай шубҳали вазиятларда инсон ўзини йўқотмасдан, хотиржам ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўловчи қизнинг ҳаётини сақлаб қолган стюардесса