Жиззахда ажримдан кейин яширилган қизалоқлар онасига қайтарилди

1 дақиқа ўқиш329
Жиззахда ажримдан кейин яширилган қизалоқлар онасига қайтарилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшаган оила турмушдаги келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетган. Шу ортидан аёл ота уйига қизларисиз қайтишга мажбур бўлгани айтилмоқда. Она эса фарзандларини соғиниб, уларни олиб кетиш умидида бир неча бор собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган, лекин ҳар сафар эшик олдидан қайтарилган, ҳатто қизчаларни кўришга ҳам рухсат берилмаган.

Бу ҳолатга чидай олмаган она судга мурожаат қилган. Суд қарори билан болаларни она тарбиясига топшириш ҳақида ижро ҳужжати чиқарилиб, иш МИБнинг туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари жараёнида эса қизчалар атайлаб яширилгани маълум бўлгани учун расмий қидирув эълон қилинган.

Тезкор тадбирлар натижасида қизчалар Тошкент шаҳрида, амакисининг уйида экани аниқланган. Қизалоқлар олиб келиниб, онаси бағрига қайтарилган. Бу воқеа яна бир нарсани эслатади: болаларни “бахс предмети”га айлантириш осон, лекин уларнинг руҳиятини тиклаш энг қийин — шунинг учун бундай вазиятларда қонун ҳам, виждон ҳам биринчи ўринда туриши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?